БОЙҚАРО МИРЗО

БОЙҚАРО МИРЗО (1393— 1423) Ҳамадон ва Луристон ҳокими (1414 — 15). Темуришшрцт. Умаршайх Мирзотшг ўғли. 1410 й. гача Шоҳрух Мирзо саройида, сўнг акаси, Ироқ ва Форс вилоятлари ҳокими Искандар Мирзо саройида хизмат қилган. Шоҳрух Бойқаро Мирзога Ҳамадон ш., Вуружа ва Наҳованд қалъалари ҳамда бутун Луристонни суюрғол қилиб берган (1414). Бойқаро Мирзо Искандар Мирзо қутқуси билан 1415 й. Шоҳрухга қарши исён кўтарган ва шу йилнинг 9 июнида Шерозни эгаллаган. Шоҳрух катта қўшин билан шаҳарни қамал қилиб, уни 8 нояб. да қайта эгаллайди, Бойқаро Мирзо таслим бўлади. Шоҳрух уни дастлаб Қандаҳорга — Қайду Мирзо ҳузурига, бироқ у ерда ҳам исёнкорлик белгилари аён бўлгач, 1417 й. Самарқандга жўнатган. Кўп ўтмай Бойқаро Мирзо лашкаргоҳда қатл этилган.