БОЙЧИБОР, Чибор — эпик от. Алпомишнинг хос оти, унинг барча сафар ва саргузаштларида ажралмас йўлдош. Б. Бойбўрининг хоназот йилқиларидан Тарлонбиянинг боласи, эпик анъана асосида афсонавий учқур от сифатида тасвир этилади. «Алпомиш» достонида «Қўлтиғида тўрт ярим газ қаноти, асл тулпор экан ўзбекнинг оти», деб таърифланади.