БОЙХАЛЧА

БОЙХАЛЧА (Leontice albert: Reyel) зиркдошлар оиласига мансуб кўп йиллик, тугунак илдизли ўт. Пояси битта ёки бир нечта, бўйи 20—30 см. Барги уч қўшалоқ, ҳар бири узун бандли, япроғи панжасимон кирқилган. Гули сариқ, тўпгули — шингил. Б. ердан қор кетиши биланоқ кўкариб чиқиб гуллайди. Тоғли р-нлардаги бутазор ва дарахтзорларда кўллаб ўсади, гуллаганда ўзига хос гўзал манзара касб этади. Поя ва баргларида алкалоидлар, тугунак илдизида сапонин бор.