БОЙСУНҒУР, Бойсунқур, Бойсу нқар (1477/78—1499) — Мовароуннаҳр ҳукмдори (1495, 1497). Темурийлардан. Султон Маҳмуд Мирзонинт ўғли, отаси ҳаётлик чоғида Бухоро ҳокими бўлган. У вафот этгач, икки марта Самарқанд тахтини эгаллаган, аммо тез орада акаукалар ўртасида тахт учун курашда ҳалок бўлган. Бобур у ни жасур ва адолатли ҳукмдор деб таърифлайди. Бойсунғур «Одилий» тахаллусида ғазаллар ҳам битган.