БОЙСУН СОЙЛИГИ

БОЙСУН СОЙЛИГИ — Бойсун тизмасининг жан. ғарбий этакларидаги сойлик. Б. с. шим. да Чағил тоғлари, шаркда Шеробод-Сариқамиш қирлари, жан. ва жан. ғарбда баланд тепаликлар ва паст тоғлар билан ўралган. Мутлақ бал. 1200 м. Б. с. да қиш унчалик совуқ эмас, ёз иссиқ ва қуруқ. Янв. нинг ўртача т-раси —0,8°, июлники 27°. Йиллик ёғин миқдори 445 мм, асосан қиш ва баҳорда ёғади. Бойсун сойлигини шим. да Бойсун тизмаси этакларидан ва Чағил тоғлари ён бағирларидан бошланувчи сойлар кесиб ўтади. Бу сойлар фақат баҳорда тўлиб оқади, қолган вақтларда қуриб қолади. Бойсун сойлигида қумоқ, шўртоб ва бўз тупроқли ерлар кўп, деҳқончилик қилинади. Ясси тепалик ва қирларида лалми буғдой ва арпа экилади.