БОЙМУРОДОВ Маъмур (1942, Косон тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1993). Қарши пед. ин-тининг геогр. ф-тини тугатган (1968). 1968 й. дан Косон туманидаги 62мактабнинг геогр. ўқитувчиси. Боймуродов геогр. фанини чуқурлаштирилган дастур асосида ўқитиб, ўқувчиларнинг маънавий тарбиясига алоҳида аҳамият беради, бой миллий қадриятларни уларга сингдиришда дарс ва дарсдан ташқари тадбирлардан унумли фойдаланади.