БОЙМАТОВ Ғайрат Зуҳриддинович (1946.26.2, Тошкент) — график рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989). Республика рассомлик билим юртини (1966) ва Харьков бадиий саноат ин-тини (1971) тугатган. Бойматов ижодига бадиий жўшқинлик, рамзий тасвирий ечим ва воситалар, ўз ғоясини туркум лавҳаларда (асосан, акварелда) яратиш хос. Асарларида миллий маданий мерос (урфодатлар, ҳунармандлик. томоша санъати, анъанавий турмуш тарзи)ни, қадрдон ўлканинг гўзал ва бетакрор табиатини, унга боғлиқ муаммоларни ёрқин лавҳаларда акс эттиради. Муҳим асарлари: «Узбекистон манзаралари» (1986), «Қора қўғирчоқлар» (1986), «Византия кўринишлари» (1989), «Ўрта Осиёнинг қадимги тангалари» (1995— 97) туркумлари; аралаш техникада ишланган «Ўлимдан сўнг ўзга қиёфада дунёга келиш», «Зинапоядан юқорига интилиш», «Сайёралар», «Рангдор тушлар» (1992); «Туш», «Қора қути», «Инсоннинг етти гуноҳи» тўртлиги (1995-97) ва б.