БОЙКОТ

БОЙКОТ (инг. boycott, инглиз бошқарувчиси Ч. К. Бойкот номидан олинган, 1880 й. да унга қарши биринчи марта мазкур чора қўлланилган эди) — 1) сиёсий ва иқтисодий курашнинг бир шакли, айрим шахс, ташкилот, корхона билан муносабатларни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш, мас, ишга ёлланиш, шу корхона маҳсулотини харид қилишдан воз кечиш кабиларни тақозо этади.

2) Халқаро муносабатларда, БМТ Уставига кўра — тинчликни сақлаш мақсадида (қуролли кучларни ишлатмай туриб) кўриладиган мажбурий чоралардан бири. Давлатнинг биронбир давлат ёки бир гуруҳ давлатлар билан муносабатларни сақлаб туришдан воз кечиши.

3) (Кучма маънода) бирор нарсага норозилик белгиси сифатида бирор кимса билан муносабатларни узиш.