БОЙБОБО ЧИННИСОЗ

БОЙБОБО ЧИННИСОЗ (? 1876, Қўқон) — кулол, чиннисоз уста. У ясаган буюмлар шаклининг мутаносиблиги, чиннисининг аъло сифати, нафис услубда ингичка мўйқалам билан зангори бўёқда чизилган безаклари билан ажралиб туради. Таниқли чиннисоз Мусо Конибодомийнинг ҳам у билан бирга ишлагани маълум. Бойбобо чиннисоз шогирдлар тайёрлаб етиштирган. Бойбобо чиннисоз ясаган буюмлар (лаган, коса ва б.) Ўзбекистон давлат санъат музейида сақаанади.