БОЙ ҚАБР (Толстая могила) скифлар қўрғони (мил. ав. 4-а.). Украинанинг Днепропетровск вилояти Оржоникидзе ш. яқинида жойлашган. 1971 и. Б. Н. Мозолевский томонидан тадқиқ этилган. Қўрғон тагида 2 та мақбара очилган. Улардан бири (ёнбошдагиси) дан аслзода аёл ва унинг гўдагининг суяк қолдиқлари топилган. Улар сернақш, зарбоф либослар билан ҳамда 4 та хизматкор ҳамроҳлигида дафн этилган. Марказий мақбара (талонтарож этилган) га эса скифларнинг олий зодагони дафн қилинган. Дафн анжомлари орасида қуроляроғ, идишлар, 600 га яқин безак буюмлар сақланиб қолган. Кўкракка тақиладиган олтин безак — пектораль ўзининг юксак бадиий ишлови билан алоҳида қимматга эга. Мақбара ёнида 3 отбоқар, 7 от тилла эгаржабдуқлари б-н дафн этилган. Топилмалар Киевдаги Украина тарихий қадриятлар музейида сақланмоқда.