«БОИНГ» — АҚШ «Боинг» фирмаси ишлаб чиқараётган самолётларнинг умумий номи (мас, «Б757», «Б767», «Б747300» ва б.). Уларнинг орасида фуқаро самолёти «Б747300» машҳур (1983 й. дан бери ишлаб чиқарилади). Унинг ердан кўтарилишдаги массаси 380 т атрофида, бортига бир йўла 660 йўловчини олиши мумкин, тезлиги 940 км/соат га етади. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ихтиёрида бир нечта «Б757» ва «Б767» русумли самолётлар бор (2000). Яна қ. Авиация.