«БОИНГ» (Boeing) — ҳарбий транспорт ва пассажир реактив самолётлар ишлаб чиқарадиган жаҳондаги энг йирик компания. Бошқаруви АҚШнинг Сиэтл ш. да жойлашган. 1916 й. да асос солинган. Бундан ташқари космик ҳамда электрон аппаратлар ва б. асбобускуналар ишлаб чиқаради, Пентагон учун ҳарбий авиатехникалар етказиб беради, АҚШ космик дастурининг бажарилишида ўз техникаси билан катнашади (унинг 40 сунъий йўлдоши коинотда ишлаб турибди; 2000). «Боинг»ни «Ферст нэшнл сити бэнк» ва Калифорния молия гуруҳлари назорат қилиб туради. Компаниянинг бир неча жойларда и. ч. мажмуалари ва и. т. лабораториялари бор. Корхоналарнда 147 минг ишчи ва хизматчи ишлайди (80-й. лар охири). 1996 й. да «Мак ДонеллДуглас» самолётсозлик фирмасини қўшиб олди. Йиллик савдо ҳажми 76 млрд. АҚШ доллари (фақат пассажир лайнерлар — жами 375 дона самолёт; 1997). Ҳозир жаҳон бўйича «Боинг»нинг 9 минг реактив самолётларидан фойдаланилаётир. 1998 й. дан сўнгги моделдаги «Боинг777» самолётларини ишлаб чиқаради. «Боинг» истиқболли компания бўлиб, кўп мамлакатларга ўз маҳсулотларини экспорт қилади. Жумладан Ўзбекистон ҳам унинг самолётларидан фойдаланади, Тошкент давлат авиация ин-ти билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Зоир Шамсиев.