БОЗУРГОНИЙ

БОЗУРГОНИЙ (форс. бозорчи) узбек мумтоз ашуласи. «Бозиргон» достони қаҳрамони номига нисбат берилган деган тахмин мавжуд. Хоразм достонларидаги «Найларман II» қўшиғи оҳанглари асосида Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов томонидан басталанган. Шашмақомдагн Дугоҳ мақоми йўлларига оҳангдош. 3/4 уфор ўлчовидаги тароналар усулида ижро этилади. Ю. Ражабий ва Г. Мушслнинг «Муқанна» (ҳ. Олимжон), «Фарҳод ва Ширин» (К. Яшин) мусиқали драмаларидаги йирик ариялар, С. Жалилнинг «Самарқанднома» симфонияси (Зқисми)да Бозургоний куйи ишлатилган. Ҳоз. кунда турли чолғу (ҳатто эстрада) ансамблари талқинида ҳам маълум.