БОЗОР ПУЛ ВА КРЕДИТ

«БОЗОР ПУЛ ВА КРЕДИТ» («Рынок, деньги и кредит») — Ўзбекистондаги банк ходимлари, тадбиркор ва ишбилармонларнинг илмийамалий ойлик журнали. Тошкент ш. да 1996 й. сент. дан узбек ва рус тилларида нашр этилади. Муассислари: ЎзР Марказий банки, «Ўзагросаноатқурилишбанк», «Пахтабанк», «Тадбиркорбанк», «Ўзсавдогарбанк», ЎзР Халқ банки, «Ўзавиабанк», «Трастбанк», «Ғаллабанк», «Турон» банки, «Алоқабанк», «Замин» банки ва б. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва б. банклар ҳамда уларнинг мижозлари фаолиятини ёритади. Асосан, Ўзбекистон пулкредит тизимининг шаклланиши, тижорат банкларини бошқариш, инвестиция фаолиятини фаоллаштириш, банк хизматларининг янги шаклларини жорий этиш, кредитлардан самарали фойдаланиш, шунингдек солиқ, хусусийлаштириш, кўчмас мулк каби иқтисодий масалаларда турли шарҳлар ва хабарлар, маслаҳатлар ҳамда бошқа материал лар беради. Адади рус ва узбек тилида 4300 нусха (2000).