БОЗОР МУВОЗАНАТИ

БОЗОР МУВОЗАНАТИ — бозордаги тапаб ва таклифнтг миқдоран ва таркиб жиҳатидан бир-бирига мувофиқ келиши. Бозор мувозанати бир лаҳзалик (ўзгармас таклифда), қисқа муддатли (ташкилот ёки фирмаларнинг ўзгармас миқдори ва и. ч. ҳажмининг ўзгариши) ва узоқ муддатли (иқтисодий шартшароит ташкилот, фирмалар ва мавжуд талабнинг замонавий даражасига мувофиқ келганда) бўлиши мумкин. Талаб ва таклиф узоқ вақт бир-биридан ажралиб қолса, Бозор мувозанати бузилади. Умуман олганда Бозор мувозанати ҳамма товарларга нисбатан ва узок, вақт бўлиши мумкин. Аммо жузъий ва айрим товарларга нисбатан мосликнинг бузилиши муқаррар. Чунки эҳтиёжнинг юксалиши билан янги талаб пайдо бўлади ва у дарҳол қондирилмайди. Бозор мувозанатини таъминлашнинг асосий йўллари: товар и. ч. ни талаб даражасига етказиш орқали бозорни тўйдириш; етарли товарлар захирасини барпо этиш; талабгир товарлар нархини ошириш, ўтмай турган товарлар нархини пасайтириш; экспорт ва импортнинг ортиши ёки камайиши; аҳоли даромадларининг товарлар ва хизматлар кўпайишига қараб ортиб бориши; меҳнат унумдорлигининг иш ҳақига нисбатан тезроқ ўсиши. Бозор мувозанати маърифатли жамиятда нархлар б-н бозорни тартибга солиш орқали таъминланади.