БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИ ИНСТИТУТИ

БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИ ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон аграрсаноат мажмуида бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий тадқиқот институти — илмий муассаса. ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги илмийишлаб чиқариш маркази таркибида. Тошкент ш. да жойлашган. 1957 й. да Ўзбекистон қ. х. маҳсулотлари етиштириш ва иқтисодиёти и. т. институти номи билан ташкил этилган. 1963—92 йларда Ўрта Осиё қ. х. иқтисодиёти и. т. институти, 1992—94 й. ларда Ўзбекистон қ. х. иқгисодиёти и. т. институти номлари билан юритилган. 1994 й. дан ҳозирги номда. Инт илмий фаолиятининг асосий йўналишлари ўтиш даври қ. х. ислоҳотлари жараёнларини комплекс ўрганиш, аграр соҳада ислоҳотлар ўтказиш тамойиллари ва илмий асосларини ишлаб чиқиш, ижтимоийиқтисодий муносабатларни шакллантириш орқали мамлакат аграр секторида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган илмийамалий таклифлар тайёрлаш; агросаноат мажмуи тармоқларининг ўзаро иқтисодий алоқаларни яратиш; бошқаришнинг ташкилийиқтисодий механизмини ишлаб чиқиш; кўп укладли иқгисодиётни шакллантириш, мулк шакли, шунингдек тупроқиқлим шароитидан келиб чиқиб энг самарали хўжалик юритиш усулларини аниқлаш; бозор инфратузилмаси, маркетинги ва менежментини шакллантириш; ахборот таъминоти ва б. Интда (2000) 14 сектор бор (икки ижодий гуруҳ фаолият кўрсатади). Интда 3 академик, 3 фан д-ри, 24 фан номзоди ва 50 дан ортиқ юқори малакали илмий ходим ва мутахассислар ишлайди. Республикадаги 10 илмий тадқиқот интлари билан ҳамкорлик қилади, шунингдек Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, АҚШ, Буюк Британия, Исроил давлатларнинг илмий марказлари, олий ўқув юртлари билан алоқалар ўрнатилган.