БОЗОР ИНФРАТУЗИЛМАСИ

БОЗОР ИНФРАТУЗИЛМАСИ — бозорда товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатини таъминлайдиган муассасалар, ташкилотлар мажмуи. Бозор инфратузилмасининг асосий унсурлари қуйидагилар: биржалар (товар, хом ашё, фонд, валюта) ва уларнинг ташкилий расмийлаштирилган воситачилиги; кимошди савдолари, ярмаркалар ва биржадан ташқари ташкилий воситачилик шакллари; кредит тизими ва тижорат банклари, эмиссия тизими ва эмиссия банклари; аҳоли бандлигини бошқариш тизими, давлат ва нодавлат бандликка ёрдам кўрсатиш марказлари (меҳнат биржалари); ахборот технологияси ва ишбилармонлик алоқалари воситалари; солиқ тизими ва солиқ инспекциялари; тижоратхўжалик хатари суғуртаси тизими ва суғурта компаниялари; махсус реклама агентликлари, ахборот марказлари ва оммавий ахборот воситалари агентликлари; савдо палаталари, ишбилармон доираларнинг ихтиёрий, давлат, жамоат бирлашма (уюшма) лари; божхона тизими; ўрта ва олий иқтисодий таълим тизими, аудиторлик компаниялари; консалтинг (маслаҳат) компаниялари; ишбилармонлик фаолиятини рағбатлантиришга хизмат қиладиган давлат ва жамоат фондлари; махсус эркин тадбиркорлик зоналари ва б. Б. и. ишлаб чиқарувчилар б-н истеъмолчилар, яъни харидор ва сотувчиларни бир-бирларига учраштириш, бозор иштирокчилари ўртасидаги олдисотди операцияларини ўтказиш, уларнинг ўзаро ҳисобкитоблари, шунингдек бозордаги доимий ҳамкорлик ва мижозлик алоқаларини ўрнатиш, иш кучи топиш ва б. да ёрдам беради. Бозор инфратузилмаси давлатнинг иқтисодиётни тартибга солувчи тадбирларини амалга оширади.