БОЗГЎЙ (форс—қайта айтиш, такрорлаш) — анъанавий чолғу мусиқа асарлари шаклининг ўзгармай, мунтазам такрорланувчи куй тузилмаси. Чолғу асарнинг гавдаланишида хона ( ўзгарувчан куй тузилмаси) билан алмашинуви жараёнида Бозгўй муҳим шакллантирувчи восита бўлиб хизмат қилади: хоналарда оҳанглар тобора ривожланиб, кенгайиб Бозгўй ларга уланади (103б. даги Таснифи бузрук нота мисолига қ.).
Куй ривожида хона ва Бозгўйлар ўзига хос вазифаларни ўтаб, бир-бирини тўлдириб боради: хоналар ривожи жараёнида куй кўлами кенгайиб, мазмунан бойиб боради. Бозгўйлар эса нақарот сингари муайян мусиқий фикрни таъкидлайди. Хона — Б. муносабатлари маълум даражада Европа халқлари мусиқасидаги рондо шаклига ўхшашдир. Бозгўй қонуниятларини ўзбек мумтоз чолғу куйлари ашула йўллари (мақом тароналари), яқин ўтмиш ва замонавий бастакорлик ижодиётида кузатиш мумкин. Айрим композитор (Ик. Акбаров, Ф. ЯновЯновский, М. Тожиев, М. Маҳмудов, М. Бафоев)лар ҳам мазкур қонуниятлардан ижодий фойдаланишган.