БОЗАХ ҚЎИ ЗОТИ

БОЗАХ ҚЎИ ЗОТИ — дағал жунли қўй зоти. Гўшти, жуни, сути учун боқилади. Озарбайжон ва Арманистонда чиқарилган. Туси ҳар хил. Бозах қўи зоти кўчқорларининг ўртача вазни 65 кг, совликлариники 48 кг атрофида. Қўчқорлари 2,3—2,5 кг, совлиқлари 2,2 кг жун беради. Ҳозир соф зот ҳолида кўпайтирилмайди.