БОЗАРГОН

БОЗАРГОН, бозургон (форс. бозорчи, савдогар) — ўрта аерларда вилоят мамлакатлараро юриб савдо қилувчи шахс, савдогар. Бозаргонлар олдисотди ишларидан ташқари айғоқчилик ҳам қилиб, борган мамлакатларининг иктисодий аҳволи, ҳарбий қудрати ҳақида маълумот тўплаган. Хон ва султонлар, одатда, ўз элчиларини Бозаргон ларга (савдогарларга) қўшиб юборишган. Буни 1216—20 й. лар орасида хоразмшоҳ Муҳаммад билан Чингизхон, шунингдек. 16 — 19-а. ларда Бухоро, Хива, Балх билан Россия ва Ҳиндистон ўртасида олиб борилган алоқалар яққол кўрсатади.