БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ — мамлакат чегараси орқали ўтказиладиган (олиб кириладиган ва чиқариладиган) товармоддий бойликлар учун тўланадиган ҳақ. Божхона тўловларининг тўлаш шартлари ва меъёрлари бож тарифларида белгиланади. Божхона тўловлари меъёри ҳар қайси давлат божхона тизими қонунқоидаларига мувофиқ турлича бўлиши мумкин. Ўзбекистонда Божхона тўловларининг бо» тўлови; қўшилган қиймат солиғи; акцизлар; божхона органлари берган лицензия учун ва лицензияни янгилаш учун йиғим; божхонанинг расмийлаштириш бўйича мутахассис малака аттестати учун йиғим; божхонада юкларни расмийлаштириш учун бож йиғиш; товарларни саклаганлик учун бож йиғими; товарларни божхона назоратидан ўтказгани учун бож йиғимлари; ахборот ва маслаҳат учун тўлов; олдиндан қарор қабул қилганлиги учун тўлов; божхона аукционларида иштирок этганлиги учун тўлов каби турлари мавжуд. Божхона тўловларини тўлашдан қисман ёки тўла озод этиш, тариф имтиёзлари бериш ҳар бир мамлакатнинг божхона кодексита асосан амалга оширилади.