БОЖХОНА КОДЕКСИ — давлат божхона органлари ишининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб берувчи, уларнинг фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи, ягона тизимга солинган қонун ҳужжати. Божхона кодекси қонун чиқарувчи органлар томонидан халқаро божхона қоидаларига асосланиб, давлат манфаатлари таъминланишини кафолатлайдиган тарзда ишлаб чиқилади. Божхона кодексида божхона органларининг вазифалари, ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда божхона ишлари ташкил этилишининг меъёрлари ўз аксини топади, контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши кураш олиб бориш тартиблари ифодалаб берилади. Божхона декларациями» қайд этилган товар ва буюмларга солинадиган божхона божлари, товар (мулк)ларнинг божхона назоратида сақланиши ва турли божхона йиғимларини ундиришда Божхона кодекси асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси Олий Мажлис томонидан 1997 й. 26 дек. да қабул қилиниб, 1998 й. 1 мартдан амалга киритилди. Бу Б. к. 198 модцани ўз ичига олган бўлиб, 19 боб, 11 бўлимдан иборат. Унда умумий қоидалар (божхона иши, ҳудуди, қонун ҳужжатларининг амал қилиш тартиби, асосий тушунчалар ва б.) (1 бўлим), товарлар ва транспорт воситаларини ЎзР божхона ҳудудидан олиб ўтиш тартиби(Н), божхона назорати, расмийлаштирилиши ва тўловлари (111), дастлабки операциялар (VI), бож имтиёзлари (VII), назорат остида товар етказиб бериш тартиби (VIII), божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик (IX), бундай ишларни юритиш (X) ва жазо бериш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш (XI) каби масалалар ўз ифодасини топган.
Музаффар Ортиқов.