БОЁНДУР

БОЁНДУР, боюндур — қипчоқпар, ўғузлар, шунингдек туркманлар таркибига кирган туркий қабила. Ўғузлар таркибидаги Боёндур ларнинг бир қисми 12-а. да жан. рус даштларига кўчиб келиб рус йилномаларида берендейлар номи билан машҳур бўлганлар. Улар бижанаклар ва торклар иттифоқи таркибида 12-а. 1-ярмидаги Руснинг вассали ҳисобланганлар. Торклар руслар томонидан тормор келтирилгач, Боёндурлар улардан ажраб чиқиб, аксарияти рус князлари хизматига кирган. Боёндур ларнинг сони торк ва бижанакларнинг умумий сонидан ҳам ошиқ бўлган, шу туфайли улар йилномаларда тез-тез учраганлар. Боёндурлар сиёсий жиҳатдан анча фаол бўлганлар, 12-а. ўрталарига келиб бижанаклар, торклар ва Боёндур ягона иттифоқ — черные клобуки (қорақалпоқпар) иттифоқига бирлашганлар. Салжуқийларц&н султон Санжар даврида ўғуз удумларига қатъий риоя этилган: ҳарбий қўшиннинг сўл қанотига қўмондонлик қилиш Боёндур ва бижанак қабилалари вакилига топширилган. Туркманларнинг Боёндур қабиласи Оқ қўюнлилар сулоласига асос солган. Оқ қўюнлилар давлати замонасида (14-а. охири — 16-а. бошлари) Дада Қўрқут ҳақида достон яратилган, унда барча ўғузларнинг хони деб Боёндурхон исми келтирилган. Абулғозий Баҳодирхонинг ёзишича, Боёндурлар Ироқца ҳам яшаганлар.