БОДХИЗ ҚЎРИҚХОНАСИ

БОДХИЗ ҚЎРИҚХОНАСИ — Туркманистоннинг Мари вилоятида, Мурғоб ва Тажан дарёлари оралиғида жойлашган қўриқхона. 1941 й. да ташкил этилган. Майд. 88 минг га дан кўпроқ. Бодхиз чўллари табиати ва ҳайвонот оламини қўриқлаш, пистазорларни сақлаш ва парваришлаш, қадимдан бу жойларда яшайдиган қулонларни қўриқлаш, кўпайтириш билан шуғулланади. Бодхиз қўриқхонасида чала чўл ўсимликлари усади, архар, безоар эчкиси, жайран, қоплон, сиртлон, асалхўр, кемирувчилар, эчкиэмар, капчаилон ва б. бор. Бу ҳудудларда қиш илиқ бўлганидан Ғарбий Сибирь, Қозоғистон, Ўрта Осиёнинг тоғли ўлкаларидан учиб келган паррандалар Кушка водийсида, шунингдек Мурғоб ва Тажан водийларида қишлайди. Бодхиз қўриқхонаси таркибида қулон ва жайранлар болалайдиган ва сув ичадиган жойлардан иборат 3 буюртма қўриқхонаси ҳам бор.