БОДОМ КИСЛОТА

БОДОМ КИСЛОТА, оксифенилсирка кислота, фенилгликол кислота, С6Н5СН(ОН) СООН таркибида битта асимметрик атоми бўлган ароматик кислота. Мол. м. 152,14, Б. к. нинг икки оптик изомери бор: қутбланиш текислигини чапга бурувчи L ва қутбланиш текислигини ўнгга бурувчи D кислота. L Б. к. аччиқ бодом таркибидаги амигдалинни гидролизлаб олинади. D Б. к. эса самбунингрин деган гликозид таркибига киради. Рацемик Бодом кислота (парабодом кислота) бензальдегиддан олинади, суюқланиш т-раси 120,5°. Б. к. антисептик хоссаларга эга бўлганлиги сабабли тиббиётда ишлатилади.