БОГОМОЛЕЦ Александр Александрович

БОГОМОЛЕЦ Александр Александрович [1881. 12(24). 51946.19.7. Киев] патофизиолог, акад. (1932) ва Тиббиёт ФА акад. (1944). Илмий ишлари вегетатив нерв системаси патологияси ва физиологияси, қон қуйиш патологияси, аллергия, бириктирувчи тўқиманинг иммунитетдаги аҳамияти масалаларига бағишланган. Богомолец узоқумр кўриш назариясини илгари сурган. У яратган антиретикуляр цитотоксик зардоб (АЦЗ) кўпгина касалликларни даволашда қўлланилади.