БОБОХОНОВ Абдулла Бобохонович (1910.8.2, Қирғизистондаги Тўқмоқ ш. —1990.10.6, Москва) — меъмор, Халқ меъмори (1970). Ўрта Осиё индустриал ин-тини битирган (1933). «Тошкент ш. лойиҳалаш идораси»да бош меъмор (1938—44), Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси бошқарувининг раиси (194446, 196468), Ўзбекистон республикаси қурилиш вазири ўринбосари (1955—59), Қурилиш ва меъморлик академиясида илмий ходим ва бўлим мудири (1960— 63), ТошПИда ўқитувчи (1963), проф. (1965). 1963—89 й. лар давомида ўзининг билим ва тажрибаларини ёш меъморларга ўргатган. Асосий ишлари: Каттақўрғон (1940—41) ва Жан. Сурхон (1964—67) сув омборлари мажмуасининг меъморий қисми, Шоҳимардондаги Ҳамза мақбараси (1950), Самарқанддаги Улуғбек расадхонаси (1962) ва б. 100 дан ортиқ клуб, маданият саройлари, кинотеатрлар ва турар жой бинолари лойиҳасини яратган. Бобохонов лойиҳалари асосида қурилган биноларда миллий меъморий анъаналар замонавий меъморий услублар билан уйғунлаштирилган.