БОБОЕВ Тожиали (1908.10.3 — Марғилон — 1984.26.5) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, кичик сержант. 1943 й. дан фронтда. 1006-ўқчи полки пулемётчиси. 1945 й. 19 апр. да Германиянинг Рингенвальд р-нида душман билан жанг қилиб, бошқа қисмларнинг олдинга силжишига ёрдам берди. Берлин бўсағаларида бўлган жангларда жасорат кўрсатди. Бобоев Силезия вокзалига биринчи бўлиб кирди ва унинг томига байрок тикди. Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган (1945). Урушдан кейин Марғилонда яшаган.