БОБО САНГУ

БОБО САНГУ (14-а.) — Амир Темурпирларидан бири. Андхуд ш. дан. 1381 й. фев. да Амир Темур Хуросонга қилган биринчи юришида уни зиёрат қилган. Шунда Бобо сангу С жазава ҳолатида Соҳибқироннинг оёғи остига қўйнинг тўшини ташлаган. Амир Темур бундан «Хуросон ер юзининг тўшидур, бизга тангри уни бергусидир», деб хулоса чиқарган.