БЛУМ

БЛУМ, блюм (инг. bloom) — металлургия и. ч. ининг чала маҳсулоти (ярим фабрикати). Одатда, кесим юзаси квадрат шаклли бўлиб, томонларининг ўлчами 140 мм дан юқори, уз. 1—6 м. Пўлат қуймаларни блумингла прокатлаб ёки суюқ металлдан узлуксиз қуйиш машиналарида қуйиб олинади. Блумларни прокатлаб (сиқиб) шаклдор заготовкалар ишлаб чиқарилади.