БЛАСТО ЦЕЛЬ (бласто… ва юн. Koilos — бўшлиқ) , сегмент бўшлиқ, бўлиниш бўшлиғи, бирламчи тана бўшлиғи — ҳайвонлар эмбрионал ривожланиши даврида бластомерлар оралиғида ҳосил бўладиган бўшлиқ. Бласто цель кимёвий таркибига кура атроф муҳитдан фарқ қиладиган суюқлик б-н тўлиб туради. Бласто цель бластуляциянинг охири, яъни бластула даврида анча кенгаяди. Бластуляция жараёнида Бласто цельни силжиб келаётган ҳужайра элементлари астасекин сиқиб қўяди.