БИСКАЙ ҚЎЛТИҒИ

БИСКАЙ ҚЎЛТИҒИ — Атлантика океанидаги қўлтиқ. Европанинг ғарбий соҳилида. Испаниянинг шим. ва Франциянинг ғарбий қиргоклари оралиғида. Майд. 200 минг км2. Ўртача чуқ. 1715 м, энг чуқур жойи 5100 м. Қуруқликка 400 км кириб борган. Бискай қўлтиғига Луара ва Гаронна дарёлари қуйилади. Тез-тез довуллар бўлиб туради. Сувининг т-раси фев. да 5 — 12°, авгда 10—22°. Шўрлиги 35%«. Сув қалқиши суткалик, 6,7 м гача. Асосий портлари: Бордо, Брест, СанСебастьян, Бильбао. Балиқ ва устрица овланади.