БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ (БМТ) — ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган халқаро ташкилот. 1945 й. да тузилган. БМТни барпо этиш ҳақидаги қарор СССР, АҚШ, Англия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги кенгашида 1943 й. да, Устави эса СанФранциско конференциясида 1945 й. да қабул килинди. БМТ Уставига дастлаб 51 давлат имзо чеккан, 2000 й. да эса улар сони 189 га етди. БМТнинг доимий иш ўрни (штаб квартираси) — НьюЙорк. БМТ Уставида кўрсатилганидек, у халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенг ҳуқукди бўлиши ва ўз такдирини ўзи белгилаши қоидасига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатларини ривожлантиришни, иктисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал этишда халқлар ўртасида ҳамкорлик бўлишини таъминлашни кўзда тутиб, шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ ҳисобланади.
2000 й. 6—8 сент. да БМТнинг 55-сессияси доирасида «Минг йиллик саммити» бўлиб ўтди. Унда 155 дан ортиқ мамлакатнинг давлат ва ҳукумат бошлиқлари иштирок этди. Мазкур анжуманда умумбашарий аҳамиятга эга бўлган ижтимоийиктисодий, экология ва хавфсизликка дойр муаммолар муҳокама қилиниб, янги юз йилликнинг дастлабки йилларида амалга оширилиши мўлжалланаётган тадбирлар белгиланди. Саммит иштирокчилари якдиллик билан кабул қилган декларацияда 2015 й. гача ўта қашшоқликда яшаётган одамлар сонини ярмига камайтириш, орттирилган иммунитет тақчиллиги синдроми — ОИТС (СПИД) касаллигининг таркалишини тўхтатиш, барча болалар учун бошланғич таълим ни таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар. тенглигига асосланади. БМТ давлатларнинг ички ишларига аралашмайди. Унинг Уставида қайд этилган барча мажбуриятларни зиммасига оладиган давлатлар БМТга аъзо бўла олади. Янги аъзолар БМТ Хавфсизлик Кенгаши тавсиясига мувофиқ, БМТ Бош Ассамблеяси қарори б-н қабул қилинади. БМТ аъзолари халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этишлари лозим. Устав қоидаларини доимо бузиб турадиган давлат, Хавфсизлик Кенгашининг тавсиясига мувофиқ, Бош Ассамблея карори билан асосий органлари: Бош Ассамблея, Хавфсизлик Кенгаши, Иктисодий ва ижтимоий кенгаш (ЭКОСОС), Васийлик кенгаши, БМТ ҳузуридаги Халқаро суд ва БМТ Котибияти — Бош котиб ва б. ходимлардан иборат. БМТ Бош котиблари: Трюгве Ли (Норвегия, 1946—53), Даг Хаммаршельд (Швеция, 1953—61), У Тан (Бирма, 1961—71), Курт Вальдхайм (Австрия, 1972—81), Хавьер Перес де Куэльяр (Перу, 1982—91), Бутрос Бутрос Ғоли (Миср, 1992—97), Кофи Анан (Гана, 1998 й. дан). Бош котибни Хавфсизлик Кенгаши тавсиясига мувофиқ Бош Ассамблея 5 йил муддатга тайинлайди. Бош котиб ҳар йили БМТ иши ҳакида Бош Ассамблеяга ҳисобот бериб туради, котибият ходимларини тайинлайди. БМТ ва унинг органлари барқарор ишлашини таъминлашда, Бош Ассамблея ва амалда бажарилишида ёрдам беради. Котибият қуйидаги департаментлар ва бошқармаларга бўлинади: Сиёсий масалалар ва Хавфсизлик Кенгаши ишлари департаменти, Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти, Васийлик ва ўз-ўзини бошқармайдиган ҳудудлар департаменти, Назорат бошқармаси, Ходимлар бошқармаси, Бош котибнинг маъмурий идораси, Ижтимоий ахборот бошқармаси, Конференцияларга хизмат қилиш бошқармаси, Умумий хизмат бошқармаси, БМТнинг Женева бўлими. БМТ сессияси йидда бир марта чақирилади. Хавфсизлик Кенгашининг ёки БМТ аъзолари кўпчилигининг талаби билан ҳар қандай масала юзасидан махсус сессиялар чақирилиши мумкин. француз, рус, испан ва хитой тиллари бўлиб, инглиз, француз, испан тилларида иш юритилади.
Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилганидан кейин кўп ўтмай—1992 й. 2 мартда БМТга аъзо бўдди. Шу куни БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида ЎзРнинг Давлат байроғи кўтарилди. очилди (1993.24.8). БМТда Ўзбекистон Республикаси ваколатхонаси иш бошлади. Ўзбекистон Республикаси масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти — ЮНЕСКОга ҳам аъзо бўлди.
Ўзбекистон ўз овози ва мавқеига эга бўлган аъзо сифатида БМТ олдига муҳим ва долзарб масалаларни қўйяпти. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеяси 48-сессиясида (1993 й. сент.), БМТ ташкил этилганининг 50 йиллигига бағишланган сессияда (1995 й. окт.), БМТ Бош Ассамблеясининг «Минг йиллик саммити» (2000 й. сент.) да сўзлаган нутқлари дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, ушбу халқаро ташкилотнинг 20-а. сўнггидаги энг йирик анжуманида Ўзбекистон раҳбари халқаро терроризм ва наркобизнес билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш; минтақавий хавфсизлик, жумладан Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш; жаҳон хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш, БМТ фаолияти ва таркибий тизимини ислоҳ қилишга тааллуқли таклифлар билан чикди.
Ўзбекистон Республикаси БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида бу энг нуфузли халкаро ташкилотнинг мақсад ва қоидаларига қатъий амал қилмоқда.