БИР ЮЗ САККИЗ-Ф

БИР ЮЗ САККИЗ-Ф (108-Ф) ўрта толали ғўза нави. Ўзбекистон Пахтачилик и. т. ин-тининг Фаргона тажриба ст-ясида Кук ва 36М2 навларини табиий дурагайлаш усули билан яратилган (Л. В. Румшевич, 1940). Узбекистан, Озарбайжон, Тожикистон, Туркменистан, Қозоғистонда р-нлаштирилган (1947) ва ҳозир ҳам катта майдонларда экилади. Чет мамлакатларда ҳам кенг тарқалган (Сурия, Хитой, Эрон, Афгонистон ва б.). Тупи ихчам, бўйи 100—105 см. Барги ўртача, асосан 5 бўлмали. Гули ўртача, гулбарглари ва чанги оч сариқ. Кўсаги йирик, асосан 5 чанокди. Толаси оқ. Бир дона кўсакдаги пахта вазни 6,7 — 7,0 г. 1000 дона чигити массаси 125 — 130 г. Вилтга чидамли. Вегетация даври 145— 147 кун, 35—36% тола беради. Бу нав асосида кейинчалик р-нлаштирилган 20 га яқин «Ф» («Фарғона») индексли ғўза навлари чиқарилган.