БИОЦЕНОЛОГИЯ

БИОЦЕНОЛОГИЯ (биоценоз ва…логия) — экология фанининг бир булими. Биоценозларни ташкил этувчи организмларнинг таркиби, уларнинг узаро муносабатларини урганади. Биоценологияга оид тадқиқотлар дастлаб гидробиология соҳасида олиб борилган, кейинчалик биол. нинг бошқа соҳалари (зоология, ботаника ва б.)га татбиқ этила бошлаган. Чул, дашт, тоғ яйловлари ва урмонларидаги ўсимликларни ўрганиш фитоценоз, ҳайвонот дунёси туғрисидаги ишлар эса зооценоз тугрисидаги таълимотнинг яратилишига олиб келди. Биоценология соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси нинг табиий бойликларидан унумли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва хилмахиллигини сақлаб қолиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда катта аҳамиятга эга.