БИОЛОГИЯ СТАНЦИЯЛАРИ

БИОЛОГИЯ СТАНЦИЯЛАРИ — ўсимлик ва ҳайвонларни табиий шароитда ҳар тарафлама ўрганиш ҳамда экспериментал тадқиқотлар ўтказиш учун мўлжалланган и. т. муассасалари. Биология станциялари еда амалий жиҳатдан аҳамияти катта масалалар (мас, иқлимлаштириш, балиқ овлаш, балиқ урчитиш, дашт ва баланд тоғли ҳудудларни ўзлаштириш, табиий комплексларнинг биологик маҳсулдорлигини ошириш ва ҳ. к.)ни ҳал қилиш билан боглик муаммолар ҳам ишлаб чиқилади. Биология станциялари табиий шароити ва тирик организмларнинг ўзига хослиги б-н бир-биридан фарқ қиладиган ҳудудларда жойлашган. Ўзбекистон ФА Ботаника ин-тининг Қизилқум чўл зонасидаги Биология станциялари с, Россиядаги Мурманск Б. с, Қирғизистондаги Иссиқкўл Б. с, Арманистондаги Севан кули Биология станциялари с, Москва вилоятидаги Москва давлат унтининг Биология станциялари шулар жумласидандир.

Биология станциялари еда замонавий асбобускуналар билан жиҳозланган лаб. бўлади. Уларда юқори малакали илмий ходимлар ишлайди, Биология станциялари илмий тадқиқот ишлари якунларини нашр эттириш ҳуқуқига эга.