БИОЛОГИК ҲОСИЛ

БИОЛОГИК ҲОСИЛ, тупдаги ҳосил — маълум бир майдондаги ўсимлик тупларида етилган ҳосил, ўз вақтида бошланадиган йиғимтерим олдидан далада етилган тайёр маҳсулот миқдори. Биологик ҳосил экинлар (дон, пахта, мевалар ва б.) ҳосилини йиғиш олдидан хўжалик мутахассислари томонидан аникланади. Биологик ҳосил билан бирга ҳақиқий ҳосил—1 га дан йиғиб олинган ҳақиқий ҳосил (омборга тушган ҳосилдорлик) — йиғилган ва хатланган маҳсулот тушунчаси ҳам қўлланилади. Биологик ҳосил омбор ҳосилидан кўпроқ бўлади. Қ. х. ишлаб чиқаришнинг асосий вазифаларидан бири Биологик ҳосилни омбор ҳосилига айлантиришдан иборат, бу эса йиғимтеримни ўз вақтида тўғри ташкил этишга боғлиқ (қ. Ҳосилдорлик).