БИКАНЕР

БИКАНЕР — Ҳиндистоннинг шим. ғарбий чеккасидаги шаҳар, Ражастхон штатида, Тар чулида. Аҳолиси 415 минг киши (1991). Т. й. тугуни. Савдо маркази. Кимё саноати ривожланган. Кичикроқ электротехника ва механика корхоналари бор. Б. яқинидан фосфор, асбест, гипс олинади. Ҳунармандчилик ривожланган: қўлда гилам, жун рўмол тўқилади, кулолчилик буюмлари тайёрланади, фил суягидан турли бадиий буюмлар ясалади. Биканерга 1488 й. да асос солинган.