БИЙСК

БИЙСК — РФ Олтой. ўлкасидаги шаҳар (1782 й. дан). Бия дарёси бўйидаги пристань, т. й. станцияси. Бийскдан Олтой орқали Монголия чегарас’ига олиб борадиган Чуя автомобиль тракта бошланади. Аҳолиси 234,5 минг киши (1992). Машинасозлик (қозон, озиқ-овқат саноати учун асбобускуналар), енгил саноат (тикувчилик, пойабзал, момиқпат фкалари, зигир тола к-ти), озиқ-овқат (гўшт, ёғсир к-ти, шакарқанд, ёғэкстракт, влтамин з-длари ва б.), ёғочсозлик, кимё саноати корхоналари мавжуд. Педагогика инти, ўрта махсус ўқув юртлари, мусиқа билим юрти, драма театри, ўлкашунослик музейи бор. Б. 1709 й. да ҳарбий қалъа сифатида вужудга келган.