БИЗНЕСФОНД, Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллабқувватлаш фонди — ЎзРда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи махсус нодавлат тузилмаси, очиқ турдаги акциядорлик жамияти. 1993 и. 21 июлда «Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи фонд» номи билан ташкил этилди (1995 й. 26 июлда ҳоз. номда қайта тузилди). Бизнесфонд Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент ш. да 14 бошқарма, 174 ахборотконсалтинг марказларига эга. Бизнесфонд «Акциядор жамиятлар ва акциядорларнинг ҳуқуқдарини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун (25.4.1996) га мувофиқ иш юритиб, деҳқон (фермер) хўжаликларини ривожлантириш; қ. х. маҳсулотларини қайта ишлаш; маҳаллий саноатни ривожлантириш; қурилиш ва қурилиш индустрияси; хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш; туризм каби соҳалардаги ишбилармонлик фаолиятини имтиёзли кредит билан таъминлайди. Кредитлаш муддати 3 — 10 йил, тўловлар муддатини 2 — 5 йилгача узайтириш мумкин. Кредит фоиз қўйилмаси 10 — 25%. Б. ф. капитали ЎзР Давлат мулк қўмитасининг давлат мулкини сотишдан тушган тушумларидан (30%), Бандликка кўмаклашувчи фонд тушумларидан (10%), ЎзР резидентлари бўлган юридик шахслар ва халқаро молия ташкилотларининг маблағлари ва б. маблағлардан шаклланади.
Анвар Юсупов.