БИДЪАТ

БИДЪАТ (араб. — янгилик киритмоқ, янгитдан яратмоқ) — номаъқул янгилик; дин ақидаларига хилоф янгилик. Дастлаб халифа Усмон (ҳукмронлик йиллари 644—656)дан норози одамлар, асосан шиалар ва хорижийлар уни Муҳаммад(сав) сўзлари ва амалларига зид янгиликлар киритганликда, Бидъатда айблаганлар. Кейинроқ ислом дунёсида динийғоявий ихтилофлар ва баҳслар авж олган пайтда Бидъат тушунчаси «нотўғри ёки хато тасаввур», «янглиш фикр» деган маъноларни касб этди. Бидъатга нимани киритишнинг аниқ чегараси бўлмаган. Муайян амал бир фиқҳий мазҳаб вакиллари томонидан «ножойиз янгилик», яъни ислом аҳкомларига хилоф иш деб баҳоланса, бошқа мазҳаб тарафдорлари уни Қуръон ва суннага мувофиқ келадиган «ҳақ йўл» деб билганлар. Бу хилдаги баҳслар ҳамон учраб туради. Айтайлик, Имом Аъзам мазҳабига кўра, отабоболар мозорларини зиёрат килиш, оламдан ўтган аждодлар руҳи покларига дуои фотиҳа савоб иш саналади ва шунга риоя қилиб келинади. Аммо^нбалиямазҳабининг ваххобийпик оқими вакиллари буларни асоссиз равишда Бидъат деб ҳисоблайдилар. Шундан фойдаланиб одамларни йўлдан урмоқчи, жамиятда беқарорлик вужудга келтирмоқчи бўладилар.

Бидъат бемаъни ran, сафсата маъноларини ҳам англатган. Адабиётда Бидъат — хурофот, уйдирма маъноларида кенг ишлатилади.