БИДГОШЧ

БИДГОШЧ (Bydgoszcz) — Польшадаги шаҳар. Бидгошч воеводалигининг маъмурий маркази. Висла дарёси бўйидаги порт. Аҳолиси 380 минг киши (1990). Бидгошч 1346 й. да бунёд этилган. Ўрта acp меъморий едгорликлари сақланиб қолган. Болтиқ денгизи портларига чиқиладиган муҳим т. й. тугуни. Бидгошч орқали Варшава — Берлин т. й. ўтади. Машинасозлик, ёғочсозлик, озиқ-овқат, кимё, кўн саноати корхоналари мавжуд. Театр ва музейлар бор.