БИВА

БИВА — Япониядаги энг катта кўл, Хонсю о. да. Майд. 716 км2, чуқ. 86 м гача. Тоғ оралиғи ботиғида жойлашган. Ғарбий қирғоқлари баланд, шарқи — паст. Кўлдан Йодо дарёси бошланиб Осака қўлтиғига қуйилади. Каналлар орқали Осака ва Киото ш. лари б-н боғланган. Кема қатнайди. Туризм ривожланган.