БИБЛ

БИБЛ (юн., аккадча Губл, қад. яҳудийча Гебал; Ливан) — Финикиядаги қад. шаҳар. Мил. ав. А — 2-минг йилликларда савдо маркази, Адонис маъбудига сиғиниш жойи. Финикия ва Рим даврига оид харобалар сақланиб қолган; ҳоз. Жубайл ш. яқинида ўрта асрларга оид ёдгорликлар бор.