БИБИ МУШКУЛКУШОД — ўзбеклар ва тожикларнинг афсоналарида ҳаётдаги турли мушкулларни осон қилувчи кампир сиймоси. Ривоятларга кўра, Баҳоуддин Нақшбанднинг холаси. Аёллар турмушда биронбир бахтсизликка учраган кезларида ёки ишлари юришмаганда одатда чоршанба куни Биби Мушкулкушодни эслаб, унга атаб мажлис қуришган, зиёфат уюштиришган, тиланчиларга хайрсадака беришган.