БЁМБАВЕРК

БЁМБАВЕРК (BohmBawerk) Эйген (1851.12.2, Брно1914.27.8, Вена) австрия иқтисодчиси, сиёсий иктисоддаги австрия мактаби вакили, Инсбрук ва Вена унтлари проф. Узок, вакт Австрия молия вазири лавозимида ишлаган. Австрия ФА президенти бўлган. Бёмбаверк ўзининг «Хўжалик неъматларининг назарияси асослари» (1886), «Капитал ва фонда» (1884— 89), «Карл Маркс назарияси ва унинг карашлари» (1896) каби асарларида иш ҳақи ва қўшимча қиймат назарияси тўғрисидаги марксистик қарашларнинг нотўғрилигини кўрсатиб берди. Меъёрий нафлик назарияси ва фойдани таҳлил қилишга ҳаракат қилди (қ. Меъёрий нафлик назарияси).

Бёмбаверкнинг қарашларига кўра фойда иқтисодий эмас, балки психологик асосларга таянган абадий ҳодиса (категория) бўлиб, мавжуд ва келгуси неъматларнинг субъектив баҳосидаги фарқдан иборат.