БЕҲ

БЕҲ (Acanthophyllum gypsophiljides) — чиннигулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Илдизида 10—30% сапонин бор. Б. нинг илдизидан тайёрланган экстракт модда йўтални қолдириб, балғам кўчирадиган ва жароҳатларни битирадиган дори сифатида халқ табобатида, шунингдек, қандолатчилик, бинокорлик, тўқимачилик саноатида ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида ишлатилади (қ. Етмак).