БЕШТРАМСОЙ — Навоий вилояти Навоий туманидаги сой. Юқори оқимида Оқтошсой, ўрта ва қуйи оқимида Шўрғасой деб ҳам аталади. Қоратоғнинг жан. ён бағрида 1100 м баландликдан бошланади. 9 та ирмоғи бор. Уз. 22 км, ҳавзасининг майд. 41 км2. Б. жуда камсув. Ёмғир, қор ва булоқ сувларидан тўйинади. Баҳорда суви кўпаяди. Баъзан сел оқими кузатилади. Ёзда суви суғоришга сарф бўлади ва Зарафшон дарёсига етмасдан қуриб қолади.