БЕШРАБОТ

БЕШРАБОТ — қишлоқ, Навоий вилояти Навбаҳор туманы маркази (1983 й. дан). Навоий ш. дан 24 км шим. ғарбда. Навоий т. й. станциясидан 28 км нарида. Бешработдан Конимех ариғи оқиб ўтади. Аҳолиси 5000 кишига яқин (2000), асосан ўзбеклар ва қорақалпоклар. Аҳолиси асосан қ. х. (пахтачилик, чорвачилик, полизчилик ва сабзавотчилик) билан шуғулланади. Бешработда ғишт з-ди, мармарга ишлов бериш цехи ишлаб турибди.

«Фарзикент» мол бозори, савдо расталари, 2 мактаб, катталар ва болалар касалхонаси, 2 болалар боғчаси бор.