БЕШИНЧИ КОЛОННА

«БЕШИНЧИ КОЛОННА» — Испания республикасида 1936—39 й. лардаги уруш даврида генерал Франко агентурасининг номи. Фашист исёнчиларнинг 4 колоннаси Мадридга ҳужум қилаётган вақтда улар шаҳар ичкарисида бешинчи колонна бўлиб жангга киришган, «Бешинчи колонна» атамаси шундан келиб чиққан.,2-жаҳон уруши даврида «Бешинчи колонна» турли мамлакатлардаги фашистлар агентурасининг шартли номи.